Наманган вилояти Норин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 май куни соат 10:30 ларда, Чўжа-Ҳаққулобод йўлининг 22-километрида Норин тумани “Бўзўлмас” МФЙ ҳудудида Норин туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Nexia русумли автомобилини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Норин туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Damas русумли автомобили билан тўқнашган.
Сўнгра ушбу автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган, Наманган туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги УАЗ русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Оқибатда Nexia русумли автомобилда бўлган икки нафар – норинлик ва андижонлик йўловчилар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг кўкрак қовурға суякларининг ёпиқ синиши, ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши билан, унинг йўловчилари ҳам тегишли ташхислар билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 12 май куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Эрдўғандан жиддий қадам: Туркия Президенти 10 мамлакат элчиларини “ҳайдаб солмоқчи”
(+18) Наманганда аҳоли орасида яна коронавирус инфекцияси аниқланди
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик ташриф билан Қозоғистонга боради
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
Ҳаж ва Умрага рухсат берилиши кутиляпти