Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг буйруғи лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимчалар қуйидагича:
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.
Ушбу муддат давомида маҳкум:
• қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;
• ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.
• Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.
Қисқа муддатли учрашув ва телефон орқали сўзлашув тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
Шаҳноза Тўрамуротова qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Саида Мирзиёева Трампнинг одами билан учрашди
БАА аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар бўйича расмий маълумот берилди
Гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи шахслар ўзаро келиша олмай, танишини ўлдириб ёқиб юборган.
Шу ҳафта ичида учта катта астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди