Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг Россиядаги фуқаролари мажбурий тарзда ҳарбий хизматга чақирилиши ҳақидаги хабар тарқалганди. Бунга Россия Ички ишлар вазири имзоси билан тасдиқланган буйруқ суратлари сабаб бўлганди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур хабарларга муносабат билдириб, уни “фейк” деб атади.
“Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг сохта буйруғига таяниб, Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши, агар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки уларнинг ишлашга рухсатномалари бекор қилиниши ва депортация қилиниши ҳақидаги нотўғри хабарлар тарқатилмоқда.
Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини турли даъватларга эргашмасликка, фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишга чақирамиз”, дейилади дипломатик миссия хабарида.
Қайд этиш керакки, сурати тарқалган ҳужжатда мигрантларни ҳарбий хизматга жалб қилиш, улар буни рад этса, уларнинг ишлаш рухсатномасини бекор қилиб, мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида сўз борган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 41 минг АҚШ доллар эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари ушланди
АҚШда Трамп тарафдорлари Конгрессга ҳужум қилиб тартибсизликлар уюштирди, тўрт киши ҳалок бўлди
Тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор – Президент
Farg‘ona viloyati hokimi soqol, ro‘mol va ish joylarida namozga qarshi chiqib, bunga bo‘ysunmaganlarni qamash bilan tahdid qildi (audio)
Намангандаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида ташхислаш ва саралаш маркази барпо этилмоқда