Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA рейтингида аввалги ўрнидан икки поғона юқорилаб, 55-ўриндан жой олди. Бу ҳақда ташкилот томонидан эълон қилинган миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингида келтирилган.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон МТЖ Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган. Япония МТЖ умумий рейтингда 2 поғона пастлаб, 17-ўринни эгаллаганига қарамай, қитъа миқёсида 1-ўринда қолмоқда. Унинг ортидан Эрон жой эгаллаган (20). Кейинги ўринларда кетма-кет Жанубий Корея (23) ва Австралия (24) бормоқда. Осиё миқёсида Қатар миллий терма жамоаси ўзбекистонликлардан олдинда бормоқда – 53-ўрин.
Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ сўнгги икки учрашувини Қатар ва БАА жамоаларига қарши ўтказди. Жаҳон чемпионати-2026 масаласини ҳал қилган БАА билан дуранг қайд этилган бўлса, саралашнинг сўнгги ўйинида Қатар Тошкентда 3:0 ҳисобида тор-мор этилганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 2021 йил 20 та халқаро мусобақа ўтказилади
Олимлар тез семириб кетишга сабаб бўладиган хавфли одатдан огоҳлантирди
«Apple» қайси айфонларни чиқаришни тўхтатишини эълон қилди
Бугун Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилади
Таниқли блогернинг отаси сирли тарзда ғойиб бўлиб, топилгач вафот этди