Ўзбекистонда сотувга қўйилиши кутилаётган «Chevrolet Onix» автомобилининг нархи 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда, деганди «Uzavto Motors» компанияси директори в.б. Рустам Ражабов. Бугун, 1 ноябрдан бошлаб «Chevrolet Onix» автомобили учун шартнома бериш бошлангани эълон қилинди.
Расмий хабарда «Chevrolet Onix» автомобилининг нархлари ҚҚСсиз кўрсатилди ва 110 000 000 сўмдан 165 180 000 сўмгача экани маълум қилинди. ҚҚС билан ҳисобланганда, айни пайтда шартнома берилаётган ушбу автомобиллар нархи 152 млндан 190 млн сўмгача экани ойдинлашди.
«Соддалаштирилган комплектация»га алданманг, у ҳали мавжуд эмас. Бу қачонки «етарли миқдордаги аризалар келиб тушгандан сўнг, компания ушбу автомобилни белгиланган тартибда ишлаб чиқаришга киритиш масаласини кўриб чиққани»дан кейин бўлади, деб ёзади Kurbanoff.net блоги.
«Chevrolet Onix» аввал ваъда қилинган нархдан анчагина қиммат бўлиб чиқди.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир, қор ёғади
Исроил АҚШнинг Ғазога ёрдам жўнатишини тўхтатиб қўйди
ДХХ давлат чегарасига яқин ҳудудда яширин ер ости йўллари қазилгани ҳамда унга алоқадор шахсларни фош қилди
Француз журнали Туркиядаги даҳшатли фожиа устидан мазах қилди
Андижонда 18 ёшли хавфли рецидивист қўлга олинди