Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб, вафот этганларнинг жасади баъзи давлатларда бўлгани каби куйдирилмайди. Ислом урф-одатларига кўра дафн қилинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов брифинг вақтида маълум қилди.
Ботир Қурбонов шу масаладаги саволга жавоб бериб, коронавирусдан вафот этган фуқаролар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида дафн этилишини айтиб ўтди.
“COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва ушбу касалликдан вафот этган беморлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида қатъий санитария-гигиена талаблари асосида ҳамда зарарсизлантириш олиб борилиб Ислом дини урф-одатлари бўйича дафн этилмоқда”, деди Қурбонов.
Ботир Қурбонов хорижда бошқа касалликдан вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келингач, қандай дафн этилишига ҳам аниқлик киритди.
“Ушбу ҳолатда хақиқатда COVID-19 мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилса дафн маросимлари одатдаги тартибда амалга ошириши мумкин”, деди агентлик масъули.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 19 нафарга бемор вафот этган.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Россия-Украина можароси Ўзбекистон ва МО давлатларига қандай иқтисодий зарар келтириши айтилди
Prezident maktablari imtihonlari tugadi
ЙТҲ оқибатида 2 нафар ўқувчи қиз вафот этди
Туркманистон Ўзбекистонга газ беришни бошлади
Таниқли ўзбек актёри мусулмон эътиқодига тўғри келмайдиган лойиҳадаги иштирокини тўхтатди