“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ ҳамда Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ ушбу йилнинг апрел ойида имзолаган шартномага мувофиқ, Тошкент метрополитени янги қурилаётган ер усти йўллари учун янги авлод метро вагонлари етказиб беради, ЎТЙ хабаригаасосан.
Ўзбекистон учун мўлжалланган вагонлар заводда миллий байроқ билан безатилган кўринишда бўлмоқда. Айни дамда биринчи 3та состав вагонлари тайёр бўлиш арафасида турибди: кузов ишлари битирилган, электродвигател ва пневатик ускуналар ўрнатилган. Даслабки партия Ўзбекистонга яқин орада етказиб берилиши керак, дейилган хабарда.
Ушбу метро вагонлари 81-765/766/767 - серияга мансуб бўлиб, улар электр энергиясини 35%гача тежаш имконини беради. Вагонларда ўрнатилган учинчи авлод асинхрон двигателлар – 40 %гача электр тежаш имконига эга.
Эски вагонларга нисбатан уларнинг яна бир қулайлиги – вагонлар орасида бир-бирига ўтиш имкони борлигидир. Шунингдек вагонлар ташқарига очиладиган қулай эшиклар, кондиционер, вентиляция ҳамда иситиш тизимлари ва видеокамералар билан жиҳозланганидир.
Янги метро вагонларини сотиб олишда Ўзбекистон Темир йўллари Россия ВТБ банкининг кедитлари ҳамда Ўзбекистон тараққиёт ва қайта қуриш фонди ҳамда давлат бюджети маблағларидан фойдаланилган
Тасодифий хабарлар
“Халақит бераётганди!”: 26 ёшли она 11 ойлик қизалоғини ваҳшийларча ўлдирди
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
❗️Сўнгги соатларда яна деярли 300 кишида коронавирус аниқланди
Хоразмдаги “самосуд” аёл нега калтаклангани аниқланди ва барча иштирокчилар қўлга олинди.
Диний идора ҳайдовчилардан Қуръон оятлари туширилган тонировкаларни ўрнатмасликни сўради