Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров уч нафар вояга етмаган ўғлини фронтга юбораётганини маълум қилди. Қодировнинг ёзишича, Ахмат (16 ёш), Эли (15 ёш) ва 14 ёшли Адам РУС базасида ҳарбий машғулотларни ўташмоқда.
“Вояга етмаганлар ватанимиз ҳимоячиларини таййёрлашга халақит бермаслиги керак. Уларнинг ҳарбий таййёргарлиги анча олдин, деярли ёшлигидан бошланган. Ҳар қандай отанинг мақсади — ўғилларига тақвони ўргатиш ва Ватанни ҳимоя қилишга ўргатиш, деб билганман. Агар сиз тинчликни хоҳласангиз, урушга тайёрланинг!
Ахмат, Эли ва Адам жанг майдонида ўзларини намоён қилишга тайёр. Ҳақиқий жангда ўзингларни кўрсатиш вақти келди. Яқинда улар жангнинг олдинги чизиққа борадилар ва алоқа чизиғининг энг қийин нуқталарига боришади.
Менинг қариндошларим махсус операцияда қатнашмайди, деб даъво қилган гапчилар яқин вақт ичида Ахмат — бу куч эканлигини билиб оласизлар.
Шунингдек Европада бизни танқид қилиб, компьютер олдида ўтирган чечен тилида сўзлашувчи “жангчилар”га мурожаат қиламан.
Қани, Украинага кўчиб, бизни юбка киймаслигингга ва уларнинг орқасига яширинмаслигингга ишонтир. Ишончимиз комилки, ҳатто вояга етмаган болалар ҳам сизни енгади, чунки сизда на “дух”, на ор-номус, на қадр-қиммат бор. Кутинглар!”, — деб ёзди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Украинага яна бир бўлинмани юборганини эълон қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Трамп маъмурияти Green Card эгаларини депорт қилмоқчи
Минск шаҳридан 150 нафар фуқароларимиз махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди
Лола Каримованинг илк китоби нашрдан чиқди
Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарликни якунлаш бўйича кўрсатмалар берди
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров автомашинаси жаримага тортилди