Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ИИО ходимлари томонидан тунда фаолият кўрсатаётган масканларда тезкор тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 8 февраль куни Самарқанд шаҳар "Боғи Темур" маҳалласи “Лутфий” кўчасидаги маскан тун вақтида текширилганда, 6 нафар массажчи қизлар мижозларга интим хизмат кўрсатаётганлиги аниқланди. Улар ноқонуний фаолият юритаётгани ва бу ерда яшовчи аҳолининг осойишталигини бузаётгани маълум бўлди.
ШУнингдек, Самарқанд шаҳар “Юсуф Ҳамадоний” кўчасида ҳам шу каби ҳолат аниқланди. У ерда ҳам 5 нафар массажчи қизлар мижозларга интим хизмат кўрсатаётган вақтида қўлга олинди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қизлар ҳудудий ИИБга олиб борилди ва уларга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.
Тасодифий хабарлар
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»
Карантин яна кучайса, стикерлар амал қиладими?
Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди
Метан газ нархи бўйича эътирозлардан сўнг рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади
Дунёнинг нуфузли бешта ОТМлари наманганлик йигитни талабаликка қабул қилди