Сўнгги кунларда Озодлик радиосининг "Кремл чангалидаги ўзбек гази" сарлавҳали суриштируви ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида шов-шувларга сабаб бўлди. Суриштирувда ўзбек гази сувтекин нархда Россия компанияларига сотиб юборилгани айтилган.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бугун, 13 февраль куни бир гуруҳ журналист ва жамоатчилик фаоллари билан учрашиб, Озодлик радиосидаги материал бўйича жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, ўзбек гази Россия компаниясига 35 йиллик муддатга сотиб юборилгани инкор қилинди. Вазир буни шундай изоҳлади:
– Ўзбекистон ўзининг барча газ ва нефтига оид эксклюзив ҳуқуқини 35 йилга Россия компанияларига бермаган. Бу йолғон ва нотўғри талқин қилинган маълумот. Ўзбекистондаги барча экспулуатацияда бўлган конларнинг асосий қисми "Ўзбекнефтигаз" компаниясида. Бу 35 йил фақатгина "Мустақилликнинг 25 йиллиги" газ кондитсат кони ўзлаштириш ва уни ишлатишга тегишли. Бу кон Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган. Ўзбекистонда 250дан ортиқ газ ва нефт конлари бўлса, шундан биттаси, яъни "М-25" газ конини 35 йилга даромадни 50/50 бўлишиш шарти билан инвесторга берилган. Конни ўзлаштириш 100 фоиз инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Энергетика вазири кондан фойдаланиш ҳуқуқининг нега узоқ, 35 йилга берилиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
"Кондан фойдаланишнинг узоқ муддатга берилиши тажрибада бор. Бу коннинг ҳажмига боғлиқ. Бу 35 йилнинг 8 йилида геологик қидирув ишлари олиб борилади",–деди вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Тасодифий хабарлар
Бугундан Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво нисбатан салқинлашади
Қашқадарёда 33 ёшли мансабдор ўзини осиб қўйди, у аввал ДХХда ишлаган
Косонсойда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди
14-ўлим! Коронавирусга чалинган самарқандлик эркак вафот этди
Якшанба куни қатор вилоятларда ёғингарчилик кузатилади