“Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
Президент фармонига мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
Порталда:
- “Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
- “Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди.
Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.
Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ҳокими: “Бу йил ортиқча бир сўм топсак ҳам йўлга сарфлаймиз”
Ўзбекистонда ўлим сони кўпайиб, туғилиш камайди – статистика
АҚШ 150 дан зиёд мамлакат учун импорт божи жорий қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор (рўйхат)
Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Пенсионерларга тарқатилган «Humo» карталари «Uzcard»га алмаштириб берилади