Ўзбекистонда декабрь ойида аҳолининг айрим қатламига 800 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг айрим қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорини имзолади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар қилди.
Аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
- «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга (2021 йил давомида);
- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
- 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
Пулларни янги йилгача тарқатиш режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
БИР ОЁҚДА ПАРАЛИМПИЯ ЧЕМПИОНИ БЎЛДИМ!
Меҳмонхонага жойлашган ҳар бир киши “Е-мehmon” тизимида рўйхатга олинади - янги тартиб
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилади?
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини табриклади
Польша Украинага энди қурол бермаяпти