“Илм-фан ва таълим” Telegram каналида умумтаълим мактабларида ўқув йили ва ўқув машғулотларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклиф лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг куз-қиш мавсуми даврида ўқув машғулотларига қатнашидаги қатор ноқулайликларни ўқув йилининг бошланиши, тугаши ҳамда таътил кунларининг муддатини ўзгартириш ва дарс машғулотлари давомийлигини қисқартириш орқали сезиларли даражада бартараф этиш мумкин.
Республикамиздаги 10 000 га яқин умумтаълим мактабларининг аксарияти қишлоқ ҳудудларда жойлашганлиги, ушбу мактабларга 3 км радиусда жойлашган хонадонлардан ички йўлларнинг ҳозирги ҳолатида қиш кунларида, ёғингарчиликлар даврида ҳам ўқувчиларнинг, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг пиёда қатнаб ўқиётганлиги, бу даврда ўқувчилар касал бўлишларининг кескин кўпайиши, умумтаълим мактабларининг марказий иситиш тизимларига уланмаганлиги ҳамда куз-қиш мавсумида иссиқлик ва электр-энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиб кетиши натижасида энергия танқислиги вужудга келиши, таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида иситиш учун ва электр энергияси учун, жумладан, кўмир сотиб олиш учун давлат бюджетидан 80-100 миллиард сўмга яқин маблағлар сарфланаётганлиги масаланинг долзарблигини кўрсатади”, - дейилади таклифда.
Таклиф муаллифлари қуйидагиларни жорий қилишни илгари сурмоқда:
- ўқув йилининг бошланишини 2 сентябрь куни ўрнига 26 август,
- ўқув йилининг тугаш кунини эса 25 май ўрнига 31 май деб белгилаш,
- ўқувчилар учун амалдаги 4-9 ноябрь, 28декабрь-10 январь, 21-27 март кунларидаги таътил кунлари ўрнига 25 декабрдан 2 февралгача қишки таътилни жорий этиш;
- ёзги таътил вақтининг икки ҳафтага қисқариши муносабати билан ўқитувчилар учун 11-25 январь кунлари давомида икки ҳафталик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини бериб бориш.
Ушбу таклифлар жорий қилинган тақдирда, қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
- куз-қиш мавсуми давридаги иситиш ва электр энергияси сарфи 30% атрофида тежалади;
- ушбу мақсадлар учун харажатлар сарфи 20-30 миллиард сўмга камаяди;
- ўқувчиларга, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларига қулайликлар яратилади;
- бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс машғулотларидаги меҳнат сарфи 10%га яқин қисқаради.
Тасодифий хабарлар
Тошкент яқинида улкан ер кўчкиси содир бўлди
Наманганда $58 200 га ер сотаётган шахс ушланди
Қирғизистон яна Россияга нота юборди
Турк блогери фаол равишда хайрия ишлари билан шуғулланмоқда
Маст ҳолатда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин