Россиянинг “Илифия” савдо белгиси ҳомиладорлар учун уй шароитида ишлатадиган ва қўлда кўтариб юрса ҳам бўладган ихчам қурилма ишлаб чиқарди. У ҳомиладорлик даврини ҳафтанинг 7 кунида 24 соат давомида назорат қила олади. Туғилажак боланинг юрак қисқаришлари, ҳаракат фаоллиги каби муҳим омиллар бўйича маълумот беради.
Бу ҳомиладор аёл билан бирга шифокорлар учун ҳам катта қулайлик бўлиб, хавфли вазиятлардан олдиндан огоҳ бўлиш ва зурур чорани вақтида кўриш имконини беради. Албатта, бу болаларнинг соғлом дунёга келишида асос бўлиб хизмат қилади.
Қурилма монитори сенсор экранга эга. Унда кўрсатилган маълумотларни мобил алоқа орқали шифокорга жўнатиш мумкин.
Мазкур “мўъжиза” Акушер-гинекология ва перинатология илмий марказида синовдан ўтказилди. Тиббиёт фанлари номзоди Юрий Набережневнинг айтишича, ушбу техника ҳомила ҳолатидан тўлиқ хабардор бўлишда тиббиёт муассасалардаги аппаратлардан қолишмайди. Айниқса, эгиз ва асоратли ҳомиладорликда ундан фойдаланиш бирламчи заруратга айланади.
Лекин ундаги натижалар орқали онанинг ўзи хулоса ясамайди, балки гинекологга жўнатади. Яъни, ташхис қўйиш шифокорга юкланади.
Тасодифий хабарлар
“Coca-Cola” ва “Fanta” ичимликларини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди
UFC президенти Конор Макгрегорга чемпионлик жангини ваъда қилди. У Ҳабиб билан жанг қилиши мумкин
Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди
Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 78 нафарга етди
“Реал” бир қарорга келиши керак