Шавкат Мирзиёев: «Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти»

Шавкат Мирзиёев: «Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти»

Айни дамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Беруний туманида қуриладиган қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этмоқда.

— Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак.

...Биз ерлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Қорақалпоғистон ери 2 миллион халқни бемалол боқа олади. Нима қилиш керак? Ақл ва изланиш билан, инновация билан ундан фойдаланиш керак. Қорақалпоғистоннинг ҳавоси ҳам фойда бериши аниқ. Неча йиллар давомида бу ер энергетика танқислигини бошдан кечиряпти. Нега биз бунга кўп эътибор беряпмиз? Агар биз катта корхоналар қурмоқчи бўлсак, келадиган инвестор ҳам «инфратузилманг борми, газинг, сувинг, йўлинг, темирйўлинг, аэропортинг борми деб сўрайди. Коррупция бўлмайдими, деб савол беради.

...  Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси 20га яқин етакчи компаниялар ўртасида ўтган танловда 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан ғолиб деб топилган эди. Буям адолат, рақобат», — деди давлат раҳбари.

×