АҚШ маъмурияти мамлакатдан бошпана сўраган хорижликларга берилган 200 минггача сайёҳлик ва бизнес визаларини бекор қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Associated Press АҚШ Давлат департаменти ҳужжатлари ва икки нафар расмийга таяниб хабар берди.
Гап 2016-2026 йиллар оралиғида берилган B1 ва B2 тоифасидаги визалар ҳақида кетмоқда. Чора АҚШга қисқа муддатли ташриф мақсадида кириб, кейинчалик мамлакатда доимий қолиш учун бошпана сўраган ёки ҳозирда бошпана олиш жараёнида бўлган хорижликларга тааллуқли бўлиши кутилмоқда.
Давлат департаменти бу жараён Ички хавфсизлик вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилишини билдирган. Бироқ бекор қилинадиган визаларнинг якуний сони ҳозирча аниқ эмас ва жараён босқичма-босқич ўтказилиши режалаштирилган. Агар режа амалга ошса, бу АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий виза бекор қилиш ҳолати бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда жиноий тўданинг яна 10 нафар аъзолари ушланди — рўйхат
Коррупцияга қарши курашда «Хитой усули» қўлланса-чи?
Хитойда она қорнидаги чақалоқнинг ўпкаси операция қилинди
Рустам Иноятов лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сўхдаги вазият бўйича халқимизни вазминликка чақирди