Бугун, 24 февраль куни Россия Қуролли Кучларининг Украинага кириши ортидан Ростов-Дон вилояти ҳаво ҳудуди ёпилгани “Uzbekistan Airways” компанияси парвозларига ҳам таъсир қилди.
Компаниянинг маълум қилишича, Ростов (Россия) вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, 24 февраль куни Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.
“Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
“Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади”, дейилади расмий маълумотда.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусдан вафот этган бемор ҳақида маълумот берилди, у Тошкентлик бўлган
“Амирсой”га олиб борувчи йўлда кўчки юз берди
“Бахти Ташкентский” ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини айтди
АҚШ ва Ғарбнинг Россиядаги воқеаларга алоқаси йўқ – Байден
Прокурор ташаббуси билан зиёратгоҳ кайта тикланди.