Жорий йилнинг 1-7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали жами 9,4 миллиард сўмлик 3663 та авторақам сотилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 7 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 12,9 фоизи иккинчи, 12,9 фоизи учинчи, 14 фоизи тўртинчи, 18,1 фоизи бешинчи ва 35,1 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 1 триллион 733,1 миллиард сўмлик товарлар сотилган. Ушбу кўрсаткич ўтган ҳафтага нисбатан 8,1фоизга паст. Бунда биржа савдолари сотувларнинг 83,2 фоизини, кўргазма-ярмарка савдолари 1,7 фоизни, электрон давлат харидлари 14,5 фоизни ва авторақамларнинг онлайн-аукциони 0,5 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 650,9 миллиард сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг қарийб 59,6 миллиард сўмлик маблағлари тежалган.
Тасодифий хабарлар
Чироқчида жаримага тортилган ЙПХ ходимининг маст бўлгани тасдиқланмади, ҳайдовчи эса туҳматда айбланди
UzAuto Motors мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан бошлайди
Асакалик блогер бир кунда 3 та модда билан жавобгарликка тортилди
Олти ойда энг кўп қайси ёшдаги хотин-қизлар оила қургани маълум бўлди
Косонда мажбурий меҳнатга йўл қўйган бош шифокор жазоланди