Давлатим, сиёсатим қайси позицияда бўлса, мен ҳам вазир сифатида айнан ўша позицияни қўллаб-қувватлайман. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков журналистнинг Украинадаги вазиятга позицияси қандай экани ҳақидаги саволига жавоб бераркан айтиб ўтди. ОАВ ходимлари билан мулоқот кеча, 10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган. Шунингдек, Маданият вазири Украина ва Россия уруш ҳолатида бўлган бир вақтда нега Россия эстрадаси юлдузлари бот-бот Тошкентда концерт бераётганини ҳам изоҳлаган.
“Ўзбекистоннинг позицияси маълум. Шунинг учун биз ҳар икки тарафнинг ҳам хоҳиш-истакларини на қўллаш ва на қоралаш позициясида турибмиз.
Россиялик санъаткорлар бугун келиб қолгани йўқ, Мустақил бўлибмизки, ҳар йили жуда ҳам машҳур санъаткорлар келади. Уларнинг ўзбекистонлик мухлислари борлигини эътироф этамиз, яъни бозори борлиги учун улар келяпти, агар бу ерда талаб бўлмаса келмас эди. Уларни халқимиз яхши кўради, лекин мана шу ҳолатларда улар ўзларини сиёсий позицияларини бу ерда эълон ёки тарғиб қилишларига, табиийки, биз йўл қўяётганимиз йўқ, йўл қўймаймиз ҳам. Бунақа ҳолатлар ҳам бўлди, бунинг учун ўз муносабатларимизни билдирдик ва ўз қароримизни қабул қилдик. Бу масалага шунчаки қўл силтаб кетаётган жойимиз йўқ. Бу бизга дарс бўлди. Бундан кейин нафақат Россия, балки Европадан келиши мумкин бўлган санъаткорларга ҳам сиёсий можароларни бу ерда ҳал қилмаслик масаласини қўйяпмиз. Ҳар қанақа сиёсий можаро бўлмасин у бизни юртимизга дахлсиз бўлиши керак”, дейди Маданият вазири.
Назарбековдан “Озодлик” радиоси мухбири Украинадаги вазият бўйича шахсий позициясини ҳам сўраган.
“Вазир сифатидаги позициямни айтиб бўлдим. Агар шахсий фикримни сўрайдиган бўлсангиз, буни уйга келганингизда қулоғингизга айтиб бераман”, деган Назарбеков.
Тасодифий хабарлар
Бу ҳаммамизга келган синов — Президент онкологияда даволанаётган болалардан хабар олди
Наманган ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲда вафот этди
«Британча» штаммни Ўзбекистонга киритмаслик мумкинмиди?
Алиев қуролли тўқнашув бўйича мурожаат билан чиқди
Хуш хабар! +3: Наманган вилоятида коронавирусдан тузалган беморлар сони 254 нафарга етди