2022 йил 12 май куни, Наманган шаҳар Диёр МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Ариза муаллифи шу куни соат 14:00 ларда, яшаш уйи олдида Спарк русумли автомашинасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина олд ойнасини очиқ қолганлигидан фойдаланиб, салонида бўлган 2.000.000 сўм пул, нархи 800.000 сўмлик “LG” русумли уяли телефон аппарати ва 1 дона 64 GB ҳажмли флешкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ж.Мўйдинов томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Янги Наманган тумани Ёшлик МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 2022 йил 13 май куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Швейцарияда ўрдак “тезликни оширгани” учун радарга тушди.
Зангиотадаги шифохонада “свет” ўчиб, 300 дан ортиқ бемор ўлгани ростми? Вазирликлар изоҳ берди
Каримова билан бир қамоқхонада бўлган аёл унинг яшаш тарзи ҳақида гапирди
Самарқандда «автомойка» ходими мижознинг машинасини олиб қочди
Вазир, вазир ўринбосарлари ва бошқа мансабдорлар мукофотланди