Украина Президенти Владимир Зеленский Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари йўлидаги биринчи қадам Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш бўлиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Зеленский Йель университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан суҳбат чоғида маълум қилди. Зеленскийнинг нутқи Украина раҳбарининг Telegram’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
“Умуман олганда, мен учун Президент Путиннинг кимлигини ёки у нима эканлигини айтиш қийин. Бу миллатни йўқ қилиш учун тажовузкор қадамлар қўйяётган Путин бренди остидаги ҳарбий-сиёсий раҳбарият атрофидаги одамлар”, дейди Зеленский.
Зеленский Украина бугун Путин билан ва умуман, бундай режим ва суверенитет ва эркинликка ҳурматсизлик ёндашуви билан гаплашишга тайёр эмаслигини таъкидлади.
“Ҳурматсизлик ҳеч бўлмаганда россиялик ҳарбийларнинг Украина ҳудудида эканлигида намоён бўлади”, дейди у.
Унинг қайд этишича, биринчи қадам Украина ҳудудларидан чиқиб кетиш бўлиши керрак.
Шу билан бирга, Зеленский кейинги суҳбат россияликларнинг Украинани қандай тарк этишига ҳам боғлиқ бўлишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, агар қўшинлар Украина ҳарбийлари томонидан ортга сурилганидан кейин Украина ҳудудини тарк этса, бу мулоқот форматларидан бири, агар улар ўзлари Украина ҳудудини тарк этса, урушдан дипломатияга силлиқ ўтиш бўлади.
Хитойнинг Украинадаги урушдаги позицияси ҳақида
Зеленский Хитойнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги позицияси аниқроқ бўлишини исташини билдирди.
“Мен Хитойнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги позицияси аниқроқ бўлишини истардим. Бундай давлат Россиянинг агрессив режимини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун ўзини ишга туширишини истамасдим. Бу менинг ягона истагим”, дейди Зеленский.
Чуқур иқтисодий муносабатлар тарихи бор – урушгача бўлган энг йирик савдо айланмаси Украина ва Хитой ўртасида бўлган. Бу муносабатлар, айниқса, ҳозир сақланиб қолиши керак, деб ҳисоблайди Зеленский.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради
Вазирлик коронавирус бўйича янги статистикани тақдим этди
Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ локдаунда
Ўзбекистонда яна 36 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
+18. Самарқандда фалокат: икки эркак воқеа жойида ҳалок бўлди