Инсоният коронавирус инфекциясини тўлиқ мағлубиятга учратган бўлса ҳам, дунёда эпидемиянинг иккинчи тўлқини агар уй ҳайвонлари SARS-CoV-2 вируси учун "омбор" бўлиши мумкинлиги аниқланса, юзага келиши мумкин.
Бу ҳақда Лондон Университети қошидаги коллеж мутахассислари маълум қилишди.
"Биз ҳайвонлар орасида касалликнинг тўсатдан авж олишига йўл қўймаслик учун кузатув стратегиясини ишлаб чиқишимиз керак, бу нафақат уларга, балки инсон саломатлигига ҳам таҳдид солиши мумкин", дейилади Daily Mail хабарида.
Мутахассислар турли хил ҳайвонларнинг CОVID-19 га мойиллигини ва вирусни бошқа тирик мавжудотларга юқиш усулларини синчковлик билан ўрганишга чақиришди.
Олимларнинг фикрига кўра, агар ушбу тадқиқотлар эътиборсиз қолдирилса, уй ҳайвонлари пандемияга қарши курашиш учун дунёда барча санитария-епидемиология чораларига жиддий таҳдид солади.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги даҳшатли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
Aбитуриент рухсатномасини олиш янада осонлашди
Президент тўрт давлат элчиларини қабул қилди
Mobiuz оператори АҚШ компаниясига сотилди
Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан яшаб келаётган аёлни ўлдириб қўйди