Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов топшириғига кўра Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида жабрланган фуқароларга ёрдам бериш учун махсус ишчи гуруҳ юборилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари раҳбарлигидаги махсус ишчи гуруҳ таркибига Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари масъул ходимлари киритилган.
Уларга Жулаин тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш вазифаси юклатилган.
Таъкидланишича, амалга оширилаётган зарур ишлар юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 май куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жаулин туманида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Тасодифий хабарлар
"Apple" iPhone 12 вa 12 Pro қурилмаларида нозослик борлигини маълум қилди
Карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади
Нурмат Отабеков иммунитетни кўтариб, вирусдан сақланишнинг арзон халқона усулларини тавсия қилди
Туркияда денгиз устига қурилган янги аэропорт очилди
Ўзбекистонда қишнинг биринчи куни 23 даражагача илиқ бўлади