Бугун, 27 июнь куни криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (Қамчибек Асанбек) жиноий гуруҳини молиялаш билан шуғулланган “Барон” наркокартел раҳбари ва унинг 3 нафар аъзоси Қирғизистонтонда қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб “24.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, гуруҳ етакчиси ҳамда унинг қариндошлари Чуй вилоятидан Қозоғистон ва Россияга жуда катта миқдорда гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланган. Тушган даромадлар билан Қамчи Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштириб борган.
Шунингдек, гуруҳ аъзолари гиёҳванд моддалар бизнесидан тушган маблағларни мўйна маҳсулотларини сотиш ҳамда Германия ва АҚШдан автомобилларни олиб кириш схемалари орқали ювган.
Маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг барчаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда.

Маълумот учун, Қамчибек Асанбек Қирғизистон ва МДҲдаги энг нуфузли “ворзакон”лардан бири бўлган. Тахаллуси – “Коля Қирғиз”. У наркотик бизнеси, қурол-яроғ савдоси, товламачилик, қора кўчмас мулк, талончилик, автомашина ўғирлаш, бандитизм, пул ювиш, давлат мулкини ўғирлаш ва буюртма асосида қотиллик қилиш билан шуғулланган. У Қирғизистондаги миллионерлардан бири эди.
Тасодифий хабарлар
Макрон ва Путин икки соат давомида телефонда гаплашди
Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди
Қор ёғганидан кейин довонда 4та машина ЙТҲга учради
17 яшар қиз ҳаммомдан жонсиз ҳолда топилди
Фатво маркази Мадинада пул эвазига хурмо экишга муносабат билдирди