27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни кутиб олган.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлган. Олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилган.

Билдирилишича, бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилади. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Тасодифий хабарлар
Қодиров тирбандликни йўқотиш учун трамвайни қайтаришдан кўра тежамкор таклиф берди
Ўзбекистонда коронавирус сабаб 2100 киши назоратга олинган
“Прописка” бўйича янги тартиб белгиланди
Ана холос! Ваъдасини бажармаган шаҳар ҳокими халқ томонидан калтакланди (видео)
Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари жанжаллашди