Масалан, иш вақтидан ташқари, тунги ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.
Қонунчиликда ҳомиладор ёки 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун уларнинг розилиги олиниши лозим. Мазкур тартиб 16 ёшга тўлмаган имконияти чекланган(ногирон) боласи бор аёллар учун ҳам амал қилади.
Меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади. Ер остидаги баъзи ишлар, масалан, жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари бундан мустаснодир.
Меҳнат Кодекси. 225-модда.
Иш жараёнида аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади.
Шунингдек, ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга махсус тиббий ҳужжат бўлгандагина йўл қўйилади. Яъни, мазкур турдаги ишлар она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлиши лозим.
Бундан ташқи, Меҳнат Кодексининг 78-моддасида иш берувчи томон мурожаатчи аёлларни ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилган ҳолда ишга олмаслиги ғайриқонуний равишда рад этиш деб баҳоланади. Яъни, қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган бу турдаги аёлларнинг ишга кириш бўйича мурожаати асосли тарзда рад этилиши лозим. Ҳомиладорлиги ёки ёш болалиги ишга қабул қилинмаслигига баҳона бўлолмайди.
Шу билан бирга, уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар иш вақтини қисқартириш талабини ташкилот раҳбарига билдириши мумкин. Бу жараёнда иш вақти ҳафтасига 32 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
Эслатма. Иш вақти қисқартирилган бўлса ҳам ёш болали ва давлат бюджети орқали молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотларда ишловчи аёллар бошқа ходимлар каби бир хил ойлик олиш ҳуқуқига эга.
Тасодифий хабарлар
Google вa Appleга қарши катта суд кетмоқда
Хушхабар! Президент узоқ кутилган қарорни имзолади
Украинада урушнинг еттинчи куни қандай ўтди? (фоторепортаж)
Эрон cуди президент Трампни ҳибсга олишга ордер берди
Киев вайрон қилинмоқда – урушнинг саккизинчи куни (фото)