Россия туроператорлари фуқароларга VISA ва Mastercard карталарини чиқариш учун Ўзбекистонга турлар таклиф қила бошлади. Русларга Ўзбекистонда чиқарилган банк карталари билан бутун дунё бўйлаб чекловларсиз тўлов қилиш мумкинлиги айтилмоқда.
“Веди Групп” туроператори каталогида “Ўзбекистонга Visa учун” деб номланган тур пайдо бўлган, нархи 23 минг рубль (215 доллар).
Бу маблағ учун туроператор пул ўтказмасини, меҳмонхонада жойлаштиришни, банкка ташриф буюришда компания вакилини, банкка ҳужжатларни олдиндан тайёрлашни, курьерлик хизматларини, тиббий суғурталашни таъминлайди. Visa учун саёҳатга Москва, Екатеринбург, Қозон ва Уфадан бориш мумкин.
Бу маблағ парвозлар нархини ўз ичига олмайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб санкциялар туфайли хорижда Россия банклари томонидан чиқарилган VISA ва Mastercard карталари билан тўловларни қабул қилиш тўхтатилди.
Тасодифий хабарлар
Тонировкага оид янгилик бўлиши кутилмоқда
«Дамас» устида сайр қилганлар суд олдида жавоб берадиган бўлди
Наманганда икки нафар 2019 йилда туғилган чақалоқ коронавирусдан тузалди
Ҳиндистон талабаларига Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳида ўқишни тақиқлади
Аҳоли ва ёшлар мурожаатлари тингланди