Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи капитан Улуғбек Шукурлаевнинг «Xabar.uz»га билдиришича, «Дамас» устида ҳаётини хавфга қўйиб, ўзини кўз-кўз қилган ёшлар хатти-ҳаракати судда кўриб чиқилади.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда ҳавонинг иссиқ кунида 2 нафар ўғил боланинг ўзини кўз-кўз қилган ҳолда, етмаганига, орқа йўналишдан келаётган автомашиналар ҳайдовчиларига қўл силкиб, оёқларини осилтирган кўйи «Дамас» автомашинаси уст юкхонаси устида кетаётгани видеоси тарқалган.
Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 236-километрида Дамас русумли 80 Р 416 WА давлат рақам белгили транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган ведео тасвир бўйича Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилган.
«Хавфлилик даражасини билиб туриб, ўзини кўз-кўз қилган ҳолда ўз ҳаётини хавфга қўйиб, «Дамас» уст темир юкхонаси устида манзилга қараб борган ёшларнинг хатти-ҳаракатини оқлаш қийин. Ёшлик – бевошликни ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйиш билан тенглаштирмаслик керак.Мазкур транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.Бундан ташқари, ҳайдовчи У.Ш. ҳамда 20 йигитлар — С.И. ҳамда Ж.Р.ларнинг хатти-ҳаракати эса судда кўриб чиқилади», — деди Улуғбек Шукурлаев.
Айни пайтда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қўшимча суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
UzAutoMotors депутат Кушербоев устидан шикоят қилди
Ўзбек кино ва театр санъати оғир жудоликка учради
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Тадбиркор томонидан йўлда радар ўрнатилгани айтилган видео тарқалди ҳолат юзасидан транспорт вазирлиги изоҳ берди
Ҳабиб Нурмагомедов Макгрегор мағлуб бўлганидан хурсандми?