⚡️ Тонировкага оид янгилик бўлиши кутилмоқда
Телеграм каналларида 1 августдан бошлаб тонировка ўрнатиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, ҳозирча бунга оид ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган, лекин қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тасдиқлашга тайёрланмоқда.
Айтишларича, нарх масаласида ҳам ҳозирча якдил қарорга келинмаган. Лекин лойиҳада тонировка учун 2 хил нарх кўриб чиқилмоқда экан:
1-вариант: орқа ва орқа ён ойналар учун - 1 йилга ЭКИҲ 10 баробари (2 млн 230 минг сўм);
2-вариант: орқа ва барча ён ойналар учун - 1 йилга ЭКИҲ 15 баробари (3 млн 345 минг сўм).
Ҳайдовчи ўзи истаган вариантни танлайдиган бўлиши мумкин.
Интиқлик билан яхши янгиликларни кутамиз
Тасодифий хабарлар
Қалбаки валютафурушлар фош қилинди
Aбитуриент рухсатномасини олиш янада осонлашди
АҚШ элчиси АКТ вазири билан учрашди
“Эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда”. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди
Эртага қандай об-ҳаво бўлиши айтилди