Наманган вилояти Чортоқ туманида Жанубий Кореяга ишга жўнатиш учун фуқаролардан пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, 6 март куни туманнинг Яхши ният кўчасида яшовчи М.А. (45 ёшли) туман ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У аризада февраль ойида О.Ж. (46 ёшли) у ва яна 20 дан ортиқ фуқаронинг ишончига кириб, уларни Россия орқали Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, жами 6 минг 200 доллар пулларини алдов йўли билан олганини маълум қилган. О.Ж. берган ваъдасини бажармасдан, турли баҳоналар қилиб, олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган. М.А. унга нисбатан тегишли чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан фуқаро О.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги ҳолат (видео)
Наманганда икки уйнинг томи ёниб кетди
+18. Самарқандда фалокат: икки эркак воқеа жойида ҳалок бўлди
ЙПХ ходими «каттакон»нинг буйруғи билан жаримага тушган «Малибу»ни қўйиб юборди. Хўш?
Kатта киши ёш болани ураётгани акс этган видео бўйича маълумот