Жорий йилнинг 9 ойи давомида йирик хорижий компаниялар Ўзбекистонга 10 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 9 ойида Facebook 7,6 млрд сўм, GOOGLE COMMERCE LIMITED – 4,6 млрд сўм, APPLE – 2,2 млрд сўм, NETFLIX – 331 млн сўм ва Yandex – 256 млн сўм солиқ тўлади.
Электрон хизматлар деганда дастурий таъминотдан фойдаланиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали ўйинлар, электрон китоблар, ўқув қўлланмалари, мусиқа асарлари ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тушунилади.
Солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олишнинг янги тартиби белгиланган.
Интернет-компаниялари рўйхатдан ўтиши учун қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҚҚС-офис ишга туширилган.
Ушбу манба хорижий юридик шахсларга Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза бериш, онлайн шахсий кабинетдан фойдаланиш, (ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш) шунингдек, солиққа тортиш билан боғлиқ барча саволларга жавоб олиш имконини беради.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Ibragimovich raqibining yuz suyagini sindirdi
Юлдуз Усмонова Диний идорага мурожаат қилмоқчи: "Тушунтириб беришингизни талаб қиламан" (ВИДЕО)
Осиёда футбол мавсуми бошланмоқда
Тошкентдан Москвага учган самолёт дрон ҳужуми туфайли Қозонга қўнди