Ҳафтанинг бошида салқин об-ҳаво сақланиб туради, кейинчалик яна ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 16 август, душанба куни кундузи ҳарорат 28-33 даража, сешанба куни 30-35 даража атрофида бўлади.
Чоршанба кунидан эса салқин ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлайди ва унинг ўрнига Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб, кечалари 18-20 даражагача, кундуз кунлари 36-38 даражагача кўтарилади.
«Бундай ҳарорат август ойининг иккинчи ярми учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлади. Бироқ шуни қайд этиш жоизки, ушбу даврда Ўзбекистон ҳудудида энг иссиқ йилларда ҳарорат 40-41 даражагача, жанубда эса 42-44 даражагача кўтарилган. Биз ҳафта давомида ва кейинчалик ҳам бундай иссиқни кутмаяпмиз», — деб таъкидланган хабарда.
Республика бўйича ҳафта давомида бироздан ўртачагача бўлган шамоллар билан қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида фақат 16-авcгуст куни кечқурун момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди (видео)
Андижонда Кадастр бўлими бошлиғи ҳам пора билан ушланди
Каннаваро босимни ўз зиммасига олмоқда – Файзуллаев
Тарихий объектларга реклама баннерларини ўрнатиш таъқиқланганми?
Хитойда безгак тарқалди. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?