Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Истанбул шаҳрида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидоғу” мактабига борди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Ушбу муассасаларнинг ўқитиш услублари, ёндашувлари менда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда таълим сифатига, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва уларда мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган”, дейди Саида Мирзиёева.



Унинг билдиришича, бундай илғор амалиёт ўзаро ҳамкорлик учун кенг йўл очади. Ташриф давомида икки мамлакат таълим масканлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда мактаб ўқувчилари, талабалар, педагоглар учун янги имкониятлар яратишга келишиб олинган.



“Таълим соҳаси – Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим қирраларидан биридир. Мазкур йўналишдаги ҳамкорлигимиз ёшларнинг ўқиб-ўрганиши, дунёқараши ўсиши ҳамда бир-бирини янада яқиндан танишига хизмат қилади”, дейди Саида Мирзиёева.
Тасодифий хабарлар
Андижонда 19 ёшли товломачи қўлга олинди
Ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлагани айтилмоқда
Эрдўғандан жиддий қадам: Туркия Президенти 10 мамлакат элчиларини “ҳайдаб солмоқчи”
Европада газ нархи рекорд даражада ошиб кетди
Британияда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича мутлақ рекорд қайд этилди