У экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг ноябрь ойида хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинди.
Диний экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишни мақсад қилган ушбу шахс 1999 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган ҳамда Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудларидаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Ўзганинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган мазкур шахс МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус қурбонлари ҳақида сўнгги маълумот берилди
Пўлат Бобожонов: “Қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида 2715 нафар фуқаро овоз берди”
Россиянинг дон ва шакар экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими? Вазирлик жавоб берди
Тошкентда ашаддий қоидабузар жами қанча жарима тўлагани маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистонга борди