Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида жойлашган вилоятларида 17 апрель куни соат 9:34 да ерости силкинишлари сезилди, дея хабар бермоқда ФВВнинг Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази.
«Gazeta.uz»нинг аниқлик киритишича, зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳудудида, Наманган шаҳридан 7 километр масофада жойлашган. Эпицентрда магнитуда 4 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда.
Қўшимча қилишларича, ерости силкинишлари кучи Наманган шаҳрида 4 баллни, Андижон шаҳрида (зилзила эпицентридан 57 километр масофада) 2 баллни, Фарғона шаҳрида (71 километр масофада) 2 баллни ташкил этган.
Фарғона водийси вилоятларида 29 март куни ҳам ерости силкинишлари сезилган, ўшанда зилзила эпицентри Қирғизистонда жойлашгани таъкидланган эди. Шунингдек, 26 март куни Тожикистон билан чегара ҳудудида юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларида сезилган эди.
Тасодифий хабарлар
ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослашди. Сабаби маълум
Бой америкаликлар АҚШдан “қочмоқчи” – ОАВ
ИИВ ходими ўлдирилиб, Чирчиқ дарёсига ташлаб кетилди
«Энг расво йўллар Ўзбекистонники» – Алишер Қодиров
Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади