ОАВда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафаржон Рўзиев билан суҳбат эълон қилинди.
Суҳбатда ҳокимдан сўнгги кунларда анча шов-шувга айланган мавзу юзасидан қолаверса вилоятда кузатилаётган ўзгаришлар ҳақида сўралди. Шунингдек, ҳоким суҳбатда манманликка берилиб, халқдан узилиб қолганлигини тан олди ва қуйидагиларни таъкидлади.
Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас, деган ҳоким ЎзА журналистига берган интервьюсида.
Тасодифий хабарлар
Kun.uz муҳаррири Ортиқхўжаев билан боғлиқ баъзи тафсилотларни очиқлади
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
Ҳабибнинг менежерида коронавирус аниқланди! Жанг қолдириладими?
Россияда қулликда сақланган ўзбекистонлик аёллар иши Европа судида кўрилади
Трамп маъмурияти Green Card эгаларини депорт қилиши мумкин