Саудия Арабистонида коронавирус сабаб ёпилган барча масжидлар қайта очилишига рухсат берилди. Бу ҳақда қироллик давлат ахборот агентлиги SPA хабар қилди.
Намозхонларга коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатъий қоидаларга риоя қилиш буюрилди. Ҳукумат одамлардан қаторлар орасида икки метр масофада туришини, ниқоб кийишини ва ўзларининг жойнамозларидан фойдаланишни сўради.
Маҳаллий ҳокимият масжидлар ичидаги барча буюмларни, шу жумладан, Қуръон ва лавҳларни стерилизация қилди. Намоз пайтида эшик ва деразаларни очишда ва ибодат қилувчиларнинг масжидларга кириш жойларида ҳам эҳтиёт чоралари кўрилди.
Масжидлар намозга чақирилишидан 15 дақиқа олдин очилади ва намоздан 10 минут кейин ёпилади. Жума кунида масжидлар 20 дақиқадан олдин очилади ва намоз тугагандан 20 дақиқадан сўнг ёпилади. Жума куни ваъз қилиш вақти 15 дақиқадан ошмаслиги керак, дея огоҳлантирмоқда расмийлар.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус сабабли Хитойдаги яна бир шаҳар ёпилди
Ўзбекистонга биринчи марта Pfizer вакцинаси олиб келинди
Бўстонлиқда 56 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди
Уханлик аёл ҳикояси: «Карантинда ўлгандан уйда ўлган афзал»
Таъзия