Бугун халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Унда ташкилий масала кўрилди. Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, Уйчи тажрибаси доирасида эришилган ютуқлар баробарида, ишда йўл қўйилган хато ва кимчиликларга атрофлича тўхталиб, ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарур.
Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мусаев Шуҳрат Мирсодиқовични Уйчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги қарорларини тасдиқладилар.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг
Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевични Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланди.
Тасодифий хабарлар
Шомуродовда хет-трик. Ўзбекистон йирик ғалабага эришди
Электромобилларни Ўзбекистонда олиб киришдаги бож тўлови бекор қилинадими?
«Дамас» устида сайр қилганлар суд олдида жавоб берадиган бўлди
"1xbet" ўйинларига берилиб кетган шифокор жиноятга қўл урди
Хитой «Ролс ройс»и Ўзбекистонда, унинг нархи осмонда