Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) бир қатор мамлакатларнинг Украина диаспорасига визалар муддатини узайтириш орқали ёрдам бериш қарорини олқишлайди ва давлатларни Украинани тарк этишга интилаётганларнинг барчасини ҳеч қандай камситишларсиз ҳимоя қилиш ва ўз ҳудудларига киришини таъминлашга чақиради. Бу ҳақда БМТ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
ХМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейинги дастлабки беш кун ичида Украинани камида 600 минг киши тарк этган.
Таъкидланишича, ХМТ учун биринчи рақамли устувор вазифа Украинадан чиқиб кетаётганларнинг, шу жумладан учинчи давлат фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимояси бўлиб қолади.
ХМТ ҳисоб-китобларига кўра, Украинада 470 мингдан ортиқ учинчи давлат фуқаролари, жумладан, кўп сонли чет эллик талабалар ва меҳнат муҳожирлари яшайди.
Африка, Яқин Шарқ ва Осиёдаги бир қанча давлатлар ўз фуқароларини қайтаришда ёрдам сўраб ХМТга мурожаат қилган. Ҳозирда ХМТ эллик нафар тунисликларга Руминияга кўчиб ўтишга ёрдам бермоқда, шунда улар чартер рейсда уйларига қайтишлари мумкин.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Лиз Тросселл ХМТнинг Украинадан келган қочқинларни қабул қилаётган мамлакатларга уларнинг ирқи ва этник келиб чиқишига қараб камситмасдан, ўз ҳудудларига киришига рухсат бериш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у БМТда бугун, 2 март куни бўлиб ўтган брифингда гапирган.
"Бундай тез суръатлар билан авж олиш ортидан биз бу асрда Европадаги энг катта гуманитар инқирозга дуч келишимиз мумкин", дейди БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари матбуот котиби Шабиа Манту.
Унинг қайд этишича, БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ушбу инқирозга тезда жавоб бериш учун барча ресурсларни сафарбар қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Пўлат Бобожонов: “Қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида 2715 нафар фуқаро овоз берди”
Йилнинг сўнгги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?
Rossiya robot doktori odamlarga qaraganda yaxshiroq maslahat beradi
ДТМ ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратга муносабат билдирди
АҚШ ва Украина қарши ҳужумнинг муваффақиятсизлиги учун бир-бирини айбламоқда – WP