Ўзбекистондаги инфратузилма 1 октябрдан бошлаб Россиядан табиий газ импорти учун тайёр ҳолга келтирилди.
«Биз 1 октябрдан Россия газини қабул қилишга тайёрмиз. Газ қувурларимиз юқори босимли газни қабул қилишга мослаштирилган», – дея Ўзбекистон энергетика вазирлиги вакилининг гапларидан иқтибос келтиради «РИА Новости».
Жорий йил 16 июн куни Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида табиий газ импорти бўйича шартнома имзолаган ва кейинроқ Ўзбекистон томони келишув икки йилга тузилгани ҳамда етказиб бериш 1 октябрдан бошланиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилган эди. Келишувга кўра, харид ҳажми йилига қарийб 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилиши керак.
Рус нашри, шунингдек, Ўзбекистондаги нефт-газ корхоналари қуввати ҳақида айрим рақамларни келтирмоқда.
Жумладан, қайд этилишича, ҳозирда мазкур корхоналарда йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводород қазиб олиш имкони бор. Аммо заҳираларнинг тугаши ва технологик йўқотишлар туфайли сўнгги 15 йил ичида углеводород қазиб олиш сезиларли даражада камайган. Масалан, 2022 йил якунига кўра, республикада табиий газ қазиб олиш 2021 йилга нисбатан 4 фоизга камайиб, 51,665 миллиард куб метрни ташкил қилган бўлса, нефт қазиб олиш 2023 йилнинг январ-июн ойларида 9,6 фоизга камайган ва 23,565 миллиард куб метрни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Россия гази Қозоғистон орқали ўтадиган «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали Ўзбекистонга етказиб берилади.
Тасодифий хабарлар
Сўнгги соатларда яна бир неча фуқароларда коронавирус қайд этилди
Жаҳоннинг энг кучли қуролли кучлари рейтинги янгиланди
Хитой БААда яширинча ҳарбий объект қурмоқчи бўлган
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 8600 сўмдан ошди
Тошкентдаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди