15 февраль кунидан Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасидан келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг «Қазигурт» («С.Нажимов») ва «Атамекен» «Сирдарё») ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати билан, жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тн.гача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар қилган Давлат божхона қўмитаси.
Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади.
Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган «Ғишткўприк» ва «Яллама» ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган «Малик» ва «Оқ олтин» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда халқнинг автобус ҳайдовчиларидан норозилиги хақидаги аудио тарқалгандан сўнг Намангандаги автобус ҳайдовчилари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Дунё яна кучайтирилган карантинга қайтиши мумкин — ЖССТ
Наманганда собиқ банкир банкдан миллиардларни ўғирлади
Бугунги ғалаба Ўзбекистонни деярли Жаҳон чемпионатига олиб чиқади
Учқўрғонда қилмишидан хулоса чиқармаган фуқаро яна 4 марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган