Савол:
Савол: Ассалому алайкум. Аёл телефонда бегона эркак билан гаплашаётганда эри уни ушлаб олибди, хотини телефонни синдириб ташлабди, энди қай маънода гаплашгани Худога аён. Бу оиланинг 2 нафар фарзанди бор. Эрнинг боши қотган, жавобини берворай деса, фарзандларидан кўзи қиймаяпти. Шу йигитга нима маслаҳат берган бўлардингиз?
Жавоб: Ваалайкум ассалом. Бу кенг тарқаётган иллат. Кишиларда ички диний назорат ва диёнат сусайгани бундай ёмон ишларга сабаб бўлмоқда.
Шариатда бу ҳолда жазо белгиланмаган. Агар зино устида хотин ё эр жуфти томонидан ушланса, бунда "лион" ҳукмлари жорий қилинади. Агар тўртта гувоҳ ўз шартлари билан зинога гувоҳлик берса, унда "ражм" ҳукмлари ижро қилинади. Буларнинг тафсилоти фиқҳий китобларда мавжуд.
Саволда зикр қилинган ҳолатда эр ўзи қарор қилиши керак. Имкон бўлса ёмон гумондан ўзини йироқ тутсин. Аёлига насиҳат қилсин ва танбиҳ берсин. Уйида диний таълим ва руҳий тарбияни йўлга қўйсин.
Аллоҳ янада билувчи.
Мубашшир Аҳмад
Манба: azon.uz
Тасодифий хабарлар
“Толибон”нинг асосий мақсади нималиги айтилди
Ҳабиб Нурмагомедов 100 минг долларга сотган футболка Отабек Умаровнинг клубида эканлиги маълум бўлди
Эр-хотин жанжалига аралашган ука акасини жароҳатлади
Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Украина АҚШдан 90 млрд долларлик қурол сотиб олмоқчи