Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати брифингида маълум қилинди.
Қайд этилишича, режалаштирилган видеоселектор давомида давлат органлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилади.
“Охирги вақтларда кузатилаётган воқеаларни, фош бўлаётган коррупцион ҳолатларни эшитяпсизлар. Бу ҳақда аввалги селекторларда ҳам айтилди. “Андиша қилиш даври тугади. Ҳамма бирдек – қонун устувор, жазо муқаррар”, деди президентимиз. Бу масала доимий назоратда ва яқин орада алоҳида селектор ташкил этилаётгани коррупцияга қарши курашиш муросасиз тус олаётганини билдиради”, дейди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.
Тасодифий хабарлар
Қуёшда катта портлаш содир бўлди
Сурия бутун дунёдан ёрдам сўради
Сергелидаги ишчилар ётоқхонасида портлаш ва ёнғин юз берди
16 яшар қизни ўлдирган ўсмир руҳий носоғлом деб топилиб, оқланди
“Навбаҳор” 6 нафар легионерга жавоб берди