Қўшни Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳридан вилоятимизнинг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди.
Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар Андархон чегара масканида кутиб олиниб Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилди. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев божхона масканида Тожикистондан келаётган йўловчиларни кутиб олиб уларга оқ йўл тилади.
Янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 8:00 да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.
Автобус қатнови кеч соат 20:00 да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўл ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин.



Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда эртанги кузатилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ким Чен Ин нега қизини дунёга кўрсатди?
Ўқитувчи ўз ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди
Ҳиндистон талабаларига Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳида ўқишни тақиқлади
Ўзбекистонда «яшил» тоифага ўтган 10 та ҳудудда масжидлар очилди