Ноябрь ойида қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказаётган КХДР етакчиси биринчи марта ўз қизи Чжу Эни оммага кўрсатган эди. Бу кўплаб тахминларга сабаб бўлди, чунки Ким Чен Ин илгари ҳеч қачон болалар билан омма олдига чиқмаган эди. Бундан ташқари, улар ҳақидаги маълумотлар эҳтиёткорлик билан яширилган. Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Ким ва унинг рафиқаси 2010, 2013 ва 2017 йилларда бир ўғил ва икки қиз кўрган. Миш-мишларга кўра, у 10 ёшли Чжу Эни ўзининг вориси қилмоқчи.
Вена университети қошидаги Шимолий Корея тадқиқотлари маркази директори Рюдигер Франк Чжу Энинг омма олдида пайдо бўлиши ортида «хабар бор»лигига ишончи комил, чунки «на Ким Чен Ин, на унинг ўтмишдошлари ўз фарзандларини ҳеч қачон оммага таништирмаган.»
Тадқиқотчи Чжу Энинг отаси билан ракета синовлари пайтида пайдо бўлганида маълум бир рамзийликни кўради: "Ядровий ракеталар мамлакат ҳимоясини англатади, Ким Чен Ин халқнинг ғамхўр отаси, қизи эса Шимолий Корея болаларининг барчасидир.”
Тасодифий хабарлар
2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди
Аҳад Қаюм “арзон” фильмлар олиши сабабини маълум қилди
+18. Наманганда фожиа: 2 киши вафот этди, 51 яшар аёл касалхонада
Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди
Банан нархлари кескин арзонлади