Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан 1,5 млн сўм ечиб олган ҳамкасби уни «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани гумон қилинмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, 15 млн сўм жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин.
Сурхондарё вилояти Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан унинг ҳамкасби 1,5 млн сўм пул ечиб олиб, «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
1978 йилда туғилган ва мактабда бошланғич синф ўқитувчиси ҳисобланган фуқаро А.В. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жиноятчига қонуний чора кўришни сўради.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи фуқаро содир этгани аниқланди. У жабрланувчи билан бир мактабда ишлаган. Фуқаронинг банк картаси маълумотлари ва SMS-хабарномасини қўлга киритиб, тўлов тизимларидан фойдаланган ва барча пулларини «1xBet» онлайн ўйинида ютқазиб қўйган.
Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, у БҲМнинг 50 бараваригача жарима (15 млн сўм) тўлаши ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ажратилди
Тошкентда террорчилик ҳаракатини режалаштирган экстремистик гуруҳ аъзолари ушланди
Хушхабар! Ўзбекистонда коронавирусни даволашда мутлақо янги усулдан фойдаланилади
Эртага, 29 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади
Россияга исириқ олиб келган икки Ўзбекистонлик хибсга олинди