Чеченистонда 15 ёшли қиз билмасдан ютиб юборган игна билан уч ҳафта давомида яшади. Бу ҳақда “Сапа Кавказ” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса ўсмир қиз рўмолини учида безаги бўлган игна билан мустаҳкамлаётган вақтда содир бўлган. Қиз зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва икки кундан кейин ёт жисм ичакда экани аниқланган.
Шифокорлар уни эндоскопик усулда чиқариб олишни режалаштирган, аммо игна жуда чуқур жойлашган. 20 кундан сўнг у табиий йўл билан чиқиб кетган.
“Бу жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат ва катта омад”, дейди беморнинг қариндоши бўлган шифокор-нефролог Тамила Цициева.
Цициева рўмол ўрайдиган қизларни игнани оғиз яқинида тутмасликка чақирган. Унинг сўзларига кўра, кўпчилик буни автоматик равишда қилади, аммо битта қўпол ҳаракат ўткир игнани ютиб юборишга олиб келиши мумкин, бу эса ички аъзоларнинг шикастланиши, жиддий асоратлар ва жарроҳлик амалиёти хавфини туғдиради
Тасодифий хабарлар
Диққат! Ўзбекистонга жазирама қайтмоқда
Яқин соатлар ичида Отабек Сатторий иши бўйича суд томонидан якуний қарор чиқарилиши мумкин
Ўзбекистонда 30 кишигача одам билан тўйлар ўтказиш бошланди
Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги ҳолат (видео)
«Президентликка Алишер Қодир…» — Алишер Қодиров сайлов кампаниясини бошлади