Ижтимоий тармоқларда йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар ва жарималар сақланувчи электрон база хакерлик ҳужуми натижасида ўчиб кетгани ҳақида аудиолар тарқалганди. Унда жарималар базаси ўчиб кетгани учун кўчаларда рейд тадбирларини ўтказиш кўпайгани айтилган.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ тарқалган аудиохабарлар юзасидан расмий маълумот берди.Унга кўра, маълумотлар базасига хеч қандай ҳужум бўлмаган ва барча маълумотлар мавжуд.
“Маъмурий амалиёт бўлими ва марказий компьютерлаштирилган бошқарув ва алоқа хизматининг базалари интеграция қилинаётганлиги сабабли айрим носозликлар юзага келмоқда. Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз.
Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз”, дейилади бошқарма хабарида.
Тасодифий хабарлар
1 cентябрдан йўлларда ишончнома сўралмайди. Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга эслатма билан чиқди
Тезликни оширган автобус ҳайдовчилари ишдан ҳайдалди
Коронавирус бўйича август ойидаги энг яхши натижа қайд этилди
Видео: Қорақалпоғистонлик йигит онасига олтиндан тайёрланган "Iphone X" совға қилди
FIFA Хорватиянинг бекор қилинган голи юзасидан расмий изоҳ берди