Ўзбекистонда 13 июнь ҳолатига кўра «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгилангани хабар берилган эди. Унга кўра, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига «яшил» ҳудуд тоифаси берилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 16 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилди.
Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, аксинча Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани, Бухоро вилояти Вобкент тумани, Наманган вилояти Наманган ва Чуст туманлари, Сурхондарё вилояти Бойсун, Музробод туманлари, Қашқадарё вилояти Китоб тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри «қизил» ва Навоий вилояти Навоий шаҳри, Тошкент вилояти Пискент тумани, Қашқадарё вилояти Муборак тумани эса «сариқ» тоифа берилиши сабабли ушбу ҳудудлардаги масжидлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.
« ‘Қизил’ ёки ‘сариқ’ ҳудудлардан ‘яшил’ ҳудудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), шунингдек, ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1,5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.
Бироқ фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.
Тасодифий хабарлар
КЛИНИК ЎЛИМ ҲОЛАТИДАГИ АЁЛНИНГ ҲАҚИҚАТГА ЯҚИН ҲИКОЯСИ… (кўнгли бўшлар ўқимасин)
Контракт нархи бу йил ҳам ўзгарадими?
ССВ янги йил менюсига қандай маҳсулотлар киритилмаслиги кераклигини айтди
Наманганда эрини ўлдириб, тилла тишларини синдириб олган аёл қамалди
Эрон cуди президент Трампни ҳибсга олишга ордер берди