Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк ҳуқуқи дахлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади.
Ўғрилик жинояти,талон-торож қилиш жиноятининг шаклларидан бирисифатида, унинг бошқа турларидан жиноий қилмишни содир этиш усули биланфарқ қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзгалармулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноятишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида “Жабрланувчининг ёкибошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганингмол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланиши тушунтирибўтилган.
Суд амалиёти шуни кўрсатадики, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт соҳасидаги энг кенг тарқалган жиноятлардан бири ҳисобланади. Айбдор қонунга хилоф ва яширин равишда яъни бошқа шахслардан яширин ҳолда мулкдорнинг хоҳиш-иродасига қарши ўзганинг мулкини ўзлаштиради ва уни ўзининг мулки сифатида тасарруф эта бошлайди.
Кейинги вақтлар олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишларига қарамай ўғирлик жинояти ортиб бораётгани кўринади, 2021 йил давомида Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан 37 шахсга нисбатан 29 ўғирлик жинояти оид ишлар кўриб чиқилган. Бу 2020 йилга нисбатан 22 тага ошган.
Шу ўринда бир мисолга эътибор қаратсак.
Айни қирчиллама ёшида ўғирликни ўзига касб қилганлар ҳақида эшитсанг, “наҳот, оталик, фарзандлик бурчини бажаришни ўйламади ёки ота-онасининг, яқинларининг юзини ерга қаратишдан уялмади?” деган ўй келади хаёлингга.
Судланувчи К.Қодиров (исмлари ўзгартирилган) фойдали иш билан шуғулланиш ўрнига ўзига ўғирликни касб қилиб олди.
2021 йил январь ойида К.Қодиров фуқаро А.Ёқубовнинг яшаш хонадонига дарвозаси очиқ турганидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, унинг дарвозахонасида тўхтаб турган “Damas” автомашинасининг бардачогида бўлган 1.045.000 сўм нақд пулларни ва дарвозахонасида бўлган бозор нархи 900.000 сўмлик 2 дона қопдаги ловия маҳсулотларини ўғирлаб, кетиб ловияларни номаълум шахсларга сотиб юбориб пулини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Унга бу ишини гўёки ҳеч ким суриштирмаётган кўринди. Осон пул топиш ёқиб қолганидан К.Қодиров13 январь куни Янгиқўрғон тумани, “Гулшан” МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро А.Машрабовга тегишли автомашиналарни эҳтиёт қисмларини сотиш дўконидан бозор нархи 700.000 сўмлик эҳтиёт қисмларини ўғирлаб, Наманган шаҳрига олиб келиб сотиб юборган.
Қарасаки ҳамма иш хамирдан қил суғиргандай бўляпти. Бу сафар у каттароқ нарсани қўлга киритишни хоҳлаб, 14 январдан 15 январга ўтар кечаси фуқаро Х.Турсуновнинг яшаш хонадони олдида турган “Damas” русумли, автомашинасини олиб қочишга уринади. Автомобилни ойна қисмини очиб машинани очади ва автомашинани юргизмасдан 50-60 метр масофага суриб боради. Кейин атрофда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач автомашина замок қисмини бузиб симларни бир-бирига улаб юргизмоқчи бўлади. Аммо унинг бу ҳаракати амалга ошмайди. Шундан сўнг автомашинанинг бардачогида бўлган 36.000 сўм пулларни ўғирлаб, аатомашинани жойида қолдириб, яширинади.
Барча жабрланувчилар ўғирлик содир этилган кунинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига ариза билан мурожаат қилишганди. К.Қодиров суриштирув олиб борилаётганини эшитиб қолиб, қочиб кетади, шундан сўнг унга нисбатан қидирув эълон қилинади.
Олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида 2021 йил сентябрь ойида К.Қодиров қўлга олиниб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилади.
К.Қодировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 267-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб жиноят ишини кўриб чиқиш учун суд юборилган.
Судда К.Қодиров айбига қисман иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини айтган бўлсада, аммо жабрланувчиларга етказилган зарарларни қоплаш учун имконияти йўқлигини айтган.
К.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 267-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Хулоса қилиб айтганда, бу ҳаётда ҳеч ким жиноятчи бўлиб дунёга келмайди. Ҳар қандай ота-она фарзандининг улғайиб, оила қуриб ширин ташвишлар билан яшашини истайди. Афсуски, турли баҳоналар қилиб, ўғирликка қўл ураётган, ўзгалар мулкига кўз олайтираётганларнинг орамизда борлиги ачинарли ҳолат.
Бундай жиноятларни олдини олиш борасида судлар томонидан нафақат тарғибот ишлари, балки бу йилдан ўғирлик жиноятни билан боҳлиқ суд ишларини содир этган шахслар яшайдиган МФЙларда ва жиноятчилик ошган маҳалларда сайёр судларни ўтказишни янада кўпроқ ташкил этиб, жиноятнинг салбий оқибатлари тушунтиришни мақсад қилиб олдик.
Шухратжон Қурбонов,
жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг раиси
Тасодифий хабарлар
АҚШ доллари қулаши мумкин
Песков Эрдўғанни ёлғончига чиқарди
Тошкентда қимматбаҳо тошни $220 000 га сотаётган шахслар ушланди
Қисқа муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Қодиров тирбандликни йўқотиш учун трамвайни қайтаришдан кўра тежамкор таклиф берди